Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёввойи “Каннабис”лар йўқ қилинди
1553
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Гулистон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Ёввойи “Каннабис”лар йўқ қилинди

Тадбир давомида, фуқаро Н.Ғ.га тегишли бўлган ер майдони  маҳалла фаоллари, мутахассис ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда ер майдонида жами 41 туп гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ёввойи ҳолдаги ўсимликлар борлиги маълум бўлди.

Экспертиза ҳулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги ва “Каннабис” ўсимлиги эканлиги маълум қилинган.

Ҳозирда божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг