Аммо, шунга қарамай, бу зарарли иллат орқали мўмай даромад орттириш илинжида бўлганлар ҳамон учраб турибди.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга ўзининг “Toyota Land Cruiser Prado” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро А.З. белгиланган тартибда “Клод” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомобиль ҳаво филтрининг ички қисмида 2,60 грамм тўқ кўк рангли, ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
23.05.2019