Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро Ҳ.А. ўзи билан 1750 йилда зарб этилган қадимий тангани олиб кетишга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган қадимий танга Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси тасарруфига топширилди.
23.05.2019