Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
131 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига нуқта қўйилди
1875
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
131 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига нуқта  қўйилди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар С.С. ва Г.Б.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ҳар иккала фуқарода декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган,  умумий қиймати 131 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 4 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

22.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг