Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчаси ёнидаги “Ласетти” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув жараёнида, фуқаро Ш.К.га тегишли автомашина юкхонаси ҳамда салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 31 дона елим идишларга жойланган 620 литр дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
21.05.2019