Ана шундай шахслардан бири фуқаро С.К.нинг қинғир қилмишларига Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йул чегара божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилди. Йўловчи поезди орқали республикамизга кириб келар экан, ушбу шахс умумий қиймати салкам 42 миллион сўмни ташкил қилувчи 10 дона татуировкани ўчириш воситаси ҳамда 7350 дона тирик зулукларни божхона назоратидан яшириб, олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
21.05.2019