Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ёнилғи маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатларига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Т.Р шартли харидорга жами 1875 литр ҳажмдаги дизель ёнилғисининг ҳар бир литрини 5400 сўмдан пуллаётган вақтида қўлга олинди.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ашёвий далил сифатида олинган дизель ёнилғисининг умумий қиймати 10 125 000 сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
21.05.2019