Шунингдек, ўз вазифаларини самарали амалга оширувчи божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалаларини комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда ташкил этиш масалалари Божхона институтининг асосий вазифаларидан бири сифатида қайд этилган.
Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва Божхона институти курсантларининг билим кўникмаларини ошириш мақсадида курсантлар ўртасида “Мунозара клуби” ташкил этилди. Унда Божхона институтининг 3-4-босқич иқтидорли курсантларидан ташкил топган “Мунозара клуби” аъзолари, профессор-ўқитувчилар, ҳамда курсантлар иштирок этишди.
Тадбирда курсантлар томонидан бугунги кун амалиётида учраётган муаммоли масалалар ёритилиб, уларга илмий ёндошган ҳолда таҳлил қилиб берилди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган мазкур клуб курсантларнинг божхона соҳасида муаммоли масалаларни таҳлил қилиш, ечим топиш маҳоратини ошириш билан бир қаторда уларни малакали, ҳар томонлама етук божхона ходими этиб тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
21.05.2019