Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширин цехда тайёрланган ёғ ўз вақтида тўхтатиб қолинди
1450
Божхона ходимлари яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Яширин цехда тайёрланган ёғ ўз вақтида тўхтатиб қолинди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилаётган фуқаро Х.С. ўзининг яшаш хонадонида сифатсиз ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган “яширин цех” фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлди. Вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳодимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан аниқланган мазкур қонунбузарлик ҳолатида аниқланишича, кимёвий ишлов берилган пахта чигитидан қўлбола усулида ноқонуний равишда стандарт талабларига жавоб бермайдиган, сифатсиз истеъмол ёғини ишлаб чиқараётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг