Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 392 млн сўмлик дори воситаларини тўхтатиб қолишди
1464
Давлат божхона қўмитаси томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларини юртимизга ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 392 млн сўмлик дори воситаларини тўхтатиб қолишди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.Х.га тегишли бўлган 4 дона спорт сумкалари холислар иштирокида текширилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида ноқонуний тарзда олиб келинаётган қиймати 392 миллион сўмлик 28 минг дона сифати кафолатланмаган “Монталин” номли бўғим оғриқларига қарши дори воситаси борлиги фош этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг