“Спорт-саломатлик гарови” шиори остида бўлиб ўтган мусобақанинг барча йўналишида, шу жумладан, мини-футбол тури бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси муносиб иштирок этишди.
Мусобақада вилоятдаги Ички ишлар идоралари таркибий тузилмалари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари ва Божхона бошқармаларининг ходимларидан иборат терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Ўзаро қизғин руҳда ўтган ўйиннинг якуний натижаларига кўра, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган мусобақанинг кейинги республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
20.05.2019