Чунки, қайсики оилада аёл – она оқила ва меҳнаткаш бўлса, оилада ҳам, жамиятда ҳам соғлом қараш ва амаллар ҳамроҳ бўлади. Асосийси, унда ўсаётган фарзандлар тарбиясида бўшлиқ бўлмайди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ўтказилган тадбир “Оилада сиёсий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш муҳим масала” мавзусига эътибор қаратилди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, қонунийлик, ҳуқуқ тартибот, Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари комиссияси раисининг ўринбосари Т.Эшманов, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи З.Шодиева ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ижтимоий-ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассиси Ғ.Бобобеков, бошқарманинг Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаоллари ва аъзолари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев очиб берди.
Оила – муқаддас маскан! Айни шу тушунчани божхоначи хотин-қизлар ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш, жамиятимизда аёлларнинг тутган ўрни ва ҳукуматимиз томонидан уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни яқиндан етказиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирда бошланғич ташкилот аъзолари 29 нафарни ташкил этади. Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти чора-тадбирлар режасига кўра йил бошидан буён мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказиб келган.
Тадбирда маърузачилар томонидан таъкидланганидек, оилаларимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳамда пойдевори мустаҳкамлигини таъминлашда оилада аёл ҳам эркак ҳам бирдек масъулдир.
Дарвоқе, оила олдидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаб, уларни адо этишга ҳаракат қилиш кўникмасини янада ошириш, ёшлар онгу шуурига оилани муқаддас, деб билиш тушучаларини чуқур сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни мазмун-моҳиятан бойитишга барчамиз маcъулмиз.
Зеро, оилалар мустаҳкам бўлса, болалар бахтиёр, жамият барқарор, ҳаётимиз янада фаровон бўлади.
Тадбирда якунида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи З.Шодиева “Ватан ва оила осойишталигини сақлашдаги фидойилиги учун” божхоначиларни “Ташаккурнома” билан тақдирлаб, “Оила энциклопедияси” китобини совға қилди.
20.05.2019