Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактик давра суҳбати ўтказилди
1514
Божхона органларида тамагирлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби салбий иллатларга қаршикурашиш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Профилактик давра суҳбати ўтказилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида тамагирлик, коррупция, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида, уларнинг оила аъзолари билан профилактик мазмундагидавра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи О.Хожиматов очиб, божхона органларига юклатилган вазифалар ва берилган топшириқлар ижросини таъминлашда тизимда малакали кадрларнижамлаш, уларга бўлган талабчанликни ошириш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Х.Хасанов сўзга чиқиб, бугунги кунда Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунингдек, келгусидаги вазифалар ҳақида гапириб, божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбати давомида сўзга чиқган ота-оналар, эндиликда ўз фарзандларининг ҳар бир ноодатий ҳатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмаслигини, уларнинг тизимда узоқ йиллар тўғри ишлаб, нафақага чиқишларида муносиб ҳисса қўшишларини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи О.Хожиматов, шахсий таркибнинг оила аъзоларига соғлик саломатлик тилаб, бу каби тадбирларда фаол иштирок этишларини сўраб, уларни доимий ҳамкорликка чақириб (69)-234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларини эслатиб ўтди.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг