Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган халқаро қатнов поезди йўловчиларининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида фуқаро С.М. умумий қиймати 60,4 миллион сўмлик жами 1007 дона флаконларда “кўз учун линзалар”ни вагондаги шкаф остига уддабуронлик билан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда поезд йўловчиси фуқаро К.Э.нинг қўл юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 13,4 миллион сўмлик 70 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.05.2019