Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар симобни 17 минг АҚШ долларига пуллашга уринган шахсларни қўлга олишди
1269
Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар симобни 17 минг АҚШ долларига пуллашга уринган шахсларни қўлга олишди

Куни кеча, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор ва Сергели туманларида ўтказилган тезкор тадбир давомида симобни пуллашга уринган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди.

Хусусан, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га 12 килограмм симобни  12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.   

Шунингдек, яна бир ҳолатда  Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси чиппакка чиқарилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг