Ана шундай фуқароларнинг бири “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Мазкур постга “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро З.Р.нинг автоулови белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, тиркамадаги носоз музлатгичнинг мотор қутиси ичига жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 20 миллион сўмлик, 120 килограмм озуқавий ароматизаторлар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.Б.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 28 миллион сўмлик, 6 турдаги аёллар дублёнкалари ва курткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
20.05.2019