Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги божхонага доир янгиликлар билан танишинг!
1481
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 16 май куни “Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” (http://lex.uz/pdfs/4342334) 410-сон қарор қабул қилинди.

✅Низом билан импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 7 босқичли схема тасдиқланди.

✅Дастлабки босқичда Давлат божхона қўмитаси божхона расмийлаштирувидан кейинги 3 кун муддатда солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт ҳамда товарлар ҳаракатини тўғрисида маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига, соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни “Ўзстандарт” агентлигига тақдим қилади.

✅Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган маълумотлар асосида ҳар бир импорт қилувчи кесимида назорат карточкалари юритилади ҳамда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотлар таҳлил қилинади ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси аниқланади.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 17 май куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (http://lex.uz/pdfs/4342360) 411-сон қарор қабул қилинди.

✅Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Бунёдкор кўчаси 2 уй манзилида жойлдашган биноси Ўзбекисгон Республикаси Президенти Администрациясининг Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармасига берилди.

✅2019 йилда объектни реконструкция қилиш ҳамда уни архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган замонавий моддий-техник базасиии мустаҳкамлаш, шу жумладан зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнгинга қарши воситалар билаи жиҳозлаш ишлари олиб борилади.

✅Қарор билан белгиланишича, 2022 йил 1 январга кадар объекгни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдигаан ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари, мобил стеллажлар), компьютер техникаси, мулыимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, инвентарлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 17 май куни “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  (http://lex.uz/pdfs/4342367)412-сон қарор қабул қилинди.

✅Қарорга биноан Каттақўрғон туманида 2019-2021 йилларда умумий қиймати 340 млн AҚШ долларилик йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи - “Hengyuan cement” қўшма корхонаси ташкил этилди.

✅“Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2020 йил 1 октябрга қадар

“Hengyuan cement” ҚК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган. шу жумладан, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллаптириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;

импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жихозлар, приборлар, эхтиёт кисмлар, инструментлар - мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинди.

Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот каналига уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2x3Yun9taWd-A

18.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг