Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1314
Божхоначилар томонидан психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида  фуқаро Н.Д. такси ҳайдовчисидан  “Баклосан-10мг” номли 50 та таблеткани қабул қилиб олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, мазкур дори воситалари республика ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар сирасига киритилган бўлиб, уларни тегишли шифокор рецептисиз  истеъмол қилиш, сотиб олиш ва сотиш тақиқланган.

Айни дамда юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг