Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорти” чегара божхона постида яна бир қоидабузарлик ҳолати қайд этилди. Унда хорижий рейс билан юртимизга учиб келган фуқаро М.А ўзининг ноодатий хатти-ҳаракатлари билан божхоначилар эътиборини тортганлиги сабабли божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари орасида белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган, умумий қиймати 3,3 миллион сўмлик 32 дона сифати кафолатланмаган атирлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.05.2019