Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарлар ва юк кузатув ҳужжатлари ўртасидаги тафовут
1792
Юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида божхона ходимлари туну кун самарали хизмат қилишмоқда. Албатта бу каби саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Товарлар ва юк кузатув ҳужжатлари ўртасидаги тафовут

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости орқали чет элдан Ўзбекистонга “MAN TGA-2” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Ш.Д тегишли хужжатларни пост ходимларига тақдим қилди. Буни қарангки, автотранспорт ва юкка тегишли ҳужжатларни ўрганиш жараёнида техник воситалар “Авто тарози”га тортилиб солиштирилганда юк кузатув ҳужжатларида тафовут аниқланди.

Шундан сўнг, автомашина божхона кўригидан ўтказилди. Бунинг натижасида эса “MERCEDES-BENZ VITO” русумли автомобил юкхонасининг пол ва бошқа қисмларига товар сифатида яширинча юкланган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган 50 миллион сўмдан ортиқ керамик плиталар ва бошқа турдаги товар-моддий бойликларини белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда юртимизга олиб кираётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг