Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқот - тадбиркорга кўмак
1593
Айни кунларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасида тезкор чоралар кўриш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Клычев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этди.
Очиқ мулоқот - тадбиркорга кўмак

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “Тараз-Сервис Эффект”, “Хушруй Гулноз”, “А.Акбарали”, “KAPLAN TEXTIL”, “Автоойна” масъулияти чекланган жамиятлари, “Водий Кимё Саноат” ҳусусий корхонаси ҳамда “Ҳамкор Групп” қўшма корхоналарининг фаолиятлари билан яқиндан танишилиб, уларни ўйлантираётган муаммолари ўрганилди.

Учрашувда, тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сонли Қарори мазмун-моҳияти етказилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини таъминлаш юзасидан аниқ таклифлар бериб ўтилди.

Хусусан, Фарғона шаҳрида жойлашган 216 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлган “А.Акбарали” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам яқиндан танишилди. Корхона томонидан 2019 йил мобайнида 4,9 миллион АҚШ долларлик ип калава маҳсулоти экспортини амалга ошириш режалаштирилганлиги ҳамда келгусида энг сўнги тўқув дастгоҳларини ҳориждан олиб келиш ва шу орқали маҳсулот сифатини юқори даражага кўтаришга қаратилган истиқболли режалар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ушбу учрашувларда, тадбиркорлар фаолиятлари давомида учраётган муаммоли масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар ҳамда божхона соҳасига оид янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар юзасидан барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Тадбиркорларга ҳар бир масала юзасидан божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги, кўрсатилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, қоидабузарликлар гувоҳи бўлганларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефони эслатиб ўтилди.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг