Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар С.Т. ва Т.С. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси бўлган 160 дона “Алпралид”, “Зопиклон”ва “Ноктурно” номли дори воситалари борлиги фош этилди.
Шунингдек, фуқаролар К.Н., Ф.А., ва З.М. номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам таркибида психотроп моддаси бўлган 160 дона “Зопиклон”, “Рокацет” ва “Клонидин” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса фуқаро Г.Л. номига юборилган почта жўнатмасида 15 дона “марихуана” ўсимлиги уруғига ўхшаш уруғлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
17.05.2019