Куни кеча “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам бир қанча божхона қоидабузарликлари фош этилди. Датлабки ҳолатда юртимизга хорижий давлатдан кириб келаётган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, жами 550 литр дизель ёқилғисини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш аниқланди.
Яна бир ҳолатда ҳам, худди шундай қоидабузарлик қайд этилди. Унда 600 литр ҳажмдаги ёқилғи маҳсулотини тегишли хужжатларда кўрсатмаган ҳолда божхона чегарасидан олиб ўтилаётган қоидабузар тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
17.05.2019