Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган холда алкоголли маҳсулотларини республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Е.Д.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 3 миллион сўмлик, 12 литр ароқ ва 2 дона вискиларни олиб ўтаётганлиги аниқланди.
“Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан пост назорат ҳудудидаги “Бекобод темир йўл”дан транзит равишда харакатланаётган йўловчи поезди вагонлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, фуқаро С.Б.га тегишли йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, вагон хонасининг тепа қисмига яширилган, қиймати 6,6 миллион сўмлик, 66 дона елим идишларда солинган 99 литр ароқ маҳсулоти яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
17.05.2019