Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поездда олиб киришга уринилган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1441
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Поездда олиб киришга уринилган сифати   кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона ходимлари юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, фуқаролар К.Б. ва Н.Б. томонидан қўл юклари ҳамда вагоннинг хуфёна жойларига устамонлик билан яширган ҳолда 1830 дона хамиртурушлар, 117 дона ювиш воситалари, салкам 200 дона салқин, энергетик ичимликлар ва бошқа турдаги маҳсулотларни олиб киришга уринганликлари аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 32 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг