Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари томонидан тамаки махсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1571
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Божхона ходимлари томонидан тамаки махсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.

“С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган   фуқаро Р.Р. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, белгиланган меъёридан ортиқча бўлган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 126 қути электрон сигарет маҳсулотларни ноқонуний тарзда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.М.ни оғзаки сўровдан сўнг, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, эгнидаги шимига яширилган, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган хорижда ишлаб чиқарилган 80 қути электрон сигарет маҳсулотларни яшириб олиб киришга бўлган харакатлари фош қилинди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган яна бир фуқаро Б.Г. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, полиэтилен пакетга солинган ноқонуний 57 қути тамаки махсулотларини қўшни давлатдан яшириб олиб киришга бўлган уринишлари зое кетди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг