Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли рухсатномаси талаб этилади.
Нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари “Ғишткўприк” чегара божхона постида фош қилинди.
Мазкур пост орқали авторанспорт воситасида йўловчи сифатида чиқиб кетаётган яна бир шахснинг қинғир қилмишларига ҳам чек қўйилди. Божхона ходимларини чалғитишга уринган ушбу шахс сумкасини божхона назоратига тақдим қилишдан аввал, ундаги яширилган 25 минг АҚШ долларини атрофдагиларган сездирмай, чўнтагига солади. Аммо, унинг бу ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборидан четда қолмади.
Шунингдек, пост ходимлари кийимлари орасига яширганча, 10 минг АҚШ долларини йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан олиб чиқишга уринган яна бир шахснинг қонунга зид хатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
16.05.2019