Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ертўлага беркитилган оғу фош этилди
1569
Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари ҳамда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида вилоят ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилди.
Ертўлага беркитилган оғу фош этилди

Бўлиб ўтган тезкор тадбир давомида, фуқаро Г.А нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадоннинг ертўла қисмидаги  жавон устида яшириб қўйилган қора рангли полиэтилен пакетга солинган гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 49,78 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳванд моддаси эканлиги тасдиқланди.

Яна бир ҳолатда Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Н хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасига соф оғирлиги 27,91 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси беркитилганлиги ўз исботини топди.

Худди шундай жиноят, фуқаро О. Ў томонидан ҳам содир этилган бўлиб, тезкор гуруҳ вакиллари унинг ҳам хонадонидан 21,64 граммга тенг, таркибида фаол гиёҳвандлик воситаси – тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олишди.

Ҳозирда аниқланган ҳар учала ҳолат юзасидан ҳам текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг