Бироқ, мазкур меъёрий ҳужжат талаблари айрим фуқароларимиз томонидан бузилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали юртимизга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.Х холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқарога тегишли буюмлар орасидан 8 дона автомобиль калитлари ва масофадан бошқариш пультлари борлиги божхоначилар эътиборини тортди. Бир қарашда ҳақиқийдек кўринган пульт ва калитлар аслида лазерли нур тарқатгич эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
15.05.2019