Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгуси
7297
Инсон камол топиб, жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб етишиши бир қатор омилларга бевосита боғлиқ ҳисобланади. Масалан, унинг насл-насаби, дунёга келган оиласидаги муҳит, ўқиш-ёзишни ўрганган даргоҳида таълим-тарбияга бўлган муносабат, дўст-у биродарларининг фазилатлари, ҳамкасблари билан алоқалари ва ҳоказо. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Аммо инсонга китоб деб аталмиш бир буюк неъмат инъом этилганки, унинг аҳамиятини бошқа бирор нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгуси

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Инсонни ўқимишли, зиёли эканлигини унинг бир оғиз сўзидан ҳам билиб олиш мумкин. Китоб мутолааси дунёқарашни кенгайтиради. Яхши китоб ўқиган сари кишида ҳаётга ўзгача бир назар билан қараш бошланади. Мухтасар қилиб айтганда, китоб инсонни баркамол шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, билим ва тафаккурини оширишдир. Ярмаркада ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларидан ташкил топган 70 хилдан ортиқ турли жанрларда чоп этилган китоблар намойиш этилди.

15.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг