1977 йилда Халқаро Музейлар кенгашининг Бош конференцияси қарори билан “18 май – Халқаро музейлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу кунни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейлар ҳам кенг нишонлаб келишади.
Ёшларни ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳамда уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш ҳамда “18 май – Халқаро музейлар куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда “Музей – тарих кўзгуси, тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори Жаннат Исмаилова, Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлими бошлиғи, тарих фанлари номзоди Алфия Мусакаева, Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлим бошлиғи, тарих фанлари номзоди Алишер Исмоиловлар томонидан бугун мамлакатимизда музейшунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, музейларнинг умуминсоният маданий, ижтимоий ривожидаги аҳамияти тўғрисида тўхталиб, Ўзбекистон тарихи давлат музейи фаолияти, ундаги экспонатлар ҳақида маъруза қилдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Ж.Исмаилова томонидан институт кутубхонасига музей илмий ходимлари муаллифлигидаги китоблар туҳфа қилинди.
15.05.2019