Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энг илғор божхона тузилмаси учун вимпел таъсис этилди
1239
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида “Энг илғор божхона тузилмаси” вимпели таъсис этилди.
Энг илғор божхона тузилмаси учун вимпел таъсис этилди

Вимпел божхона тузилмаларида фаолият самарадорлигини ошириш, ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини кучайтириш, маъсулият ва жавобгарликни ошириш ҳамда иш кўрсаткичларини юқори даражага кўтариш мақсадида жорий этилмоқда.

Вимпел билан Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология маркази тақдирланиши мумкин.

Вимпел илғор деб топилган божхона тузилмаларига ҳар ярим йилда Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ бериб борилади.

Илғор тузилма эса “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини баҳолаш” бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан аниқланади. Яъни мазкур тизимга киритилган фаолиятнинг муҳим мезонлари бўйича энг юқори натижаларга эришган тузилманинг хизмат фаолияти муҳокама қилиниб, тақдирлаш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Вимпелни топшириш тантанали тарзда амалга оширилиб, тақдирланган тузилма ва унинг шахсий таркиби қўшимча равишда моддий ёки бошқа шаклда рағбатлантирилади.

 Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

15.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг