Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машинасига 720,5 миллион сўмлик телевизорлар ортилган экан
1887
Божхоначилар товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб бормоқдалар.
Юк машинасига 720,5 миллион сўмлик телевизорлар  ортилган экан

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Қўқон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.С бошқарувидаги “МАН” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.

Натижада, автомашинада 2 хил турдаги қиймати 11,3  миллион сўмлик электр плита ва вентиляторлар ортига 138 дона қиймати 720,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жавоҳир Караматов 

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

15.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг