Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиллани яшириш наф бермади
1775
Божхоначилар томонидан божхона чегараларидан қимматбаҳо металларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида мамлакатимиздан учиб кетаётган фуқаро Н.Ф.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс умумий нархи тахминан 4,2 миллион сўмга тенг бўлган 19 грамм оғирликдаги қуйма бўлак тиллани ютгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

14.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг