Тадбирни бошқарма бошлиғи О.Хожиматов очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда“2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” концепциясининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларига тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ техник назорат бўлими бошлиғи Ф.Ураловсўзга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, транспорт ва пиёдалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбир давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳиМИБкатта тезкор вакили Х.Хасанов сўзга чиқиб, шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ва унинг ижобий самарасига тўхталди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил маълумотлар беришди.
14.05.2019