Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Овоз кучайтиргич ичига телефонлар яширилган экан
1869
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар навбатдаги қонунбузарлик ҳолатларини аниқлашди.
Овоз кучайтиргич ичига телефонлар яширилган экан

«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келиб, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Д.Д.нинг багажи назорат тартибида махсус сканерлар ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, “устамонлик” билан ўйланган қонунбузарлик фош этилди. Яъни, фуқаро Д.Д божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган,  декларацияланмаган 8 дона ҳар хил русумдаги уяли алоқа воситаларини  овоз кучайтиргич ичига яширилган ҳолда олиб  кирмоқчи бўлган экан. Аммо унинг бу найранги иш бермади.

Шунингдек, айни шу авиарейс билан учиб келган фуқаро Р.Д хам божхона назоратидан ўтказилганда яширинча олиб кирмоқчи бўлган 5 дона уяли телефонлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, «Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича билан учиб келган фуқаро Б.А. ҳам сал кам 13 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт ускуналарини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниши бесамар якунланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

13.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг