Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поездда тузилган режа амалга ошмади
1479
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар моддий бойликларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларни фош қилишди.
Поездда тузилган режа амалга ошмади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Уфа-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро К.Ш. 26 тўплам тиббий ускуналар, 100 қути тамаки маҳсулотлари ва оғирлиги 1,3 килограммдан кўпроқ 260 дона оқ металлдан ясалган турли тақинчоқларни божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги маълум бўлди. Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 85 миллион сўмни ташкил этди.

Мазкур поездда мамлакатимизга кириб келаётган яна бир фуқаро Х.Ф. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада ушбу шахс умумий қиймати 2,5 миллион сўмлик 11 литр алкоголь маҳсулотларини божхона назоратига маълум қилмасдан олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Шунингдек,  “Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларидан фуқаролар С.Т. ва Т.О. томонидан божхона декларациясида кўрсатмасдан умумий қиймати 20,6 миллион сўмлик 41 дона телефон, 190 дона кийим-кечак, сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва хўжалик молларини олиб келаётганида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг