Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортни ривожлантириш - дунё бозорига йўл демакдир
1689
Мамлакатимизда ички истеъмол бозорини йил давомида сабзавотлар, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Экспортни ривожлантириш - дунё бозорига йўл демакдир

Шу мақсадда, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш, уларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизимни шакллантириш мақсадида деҳқонларимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Айни дамда Сурхондарё вилоятида картошка пиёз маҳсулотларини экспорт қилиш жараёни қизғин паллага кирган. Полиз маҳсулотларини четга экспорт қилинишида юртимизда ўрнатилган тартиблар асосида тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлар, яъни божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни амалдагидан ўртача 2 баробарга камайтирилиб, “экспорт” божхона режимидаги товарларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун йиғимлар 0,1 фоиз этиб белгиланган. Шунингдек, экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва афзалликлари механизми ишлаб чиқилганлиги мамлакатимизда мазкур маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишига ва кўпайишига хизмат қилаяпти.

Сурхондарёлик тадбиркор ва деҳқонлар фаолиятига янада қулайликлар яратиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ҳамда туман ҳокимликлари ҳамкорлигида вилоятнинг чекка ҳудудларида картошка, пиёз экспорти учун махсус майдонлар ташкил қилинди. Унда деҳқонлар ўзи етиштирган картошка, пиёзларни тадбиркорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятига эга. Тадбиркор томонидан экспорт учун харид қилинган картошка, пиёз шу ернинг ўзида тарозиларда тортилади ва махсус юк автомобилларига жойлаштирилади. Жорий йил бошидан бугунга қадар "QIZIRIQ PARRANDA LTD",  "AGRICULTURE TRADE", "YOSHGAYRAT AGRO", "SUVCHI CHO'LDA" каби 50 га яқин тадбиркорлик субьектлари томонидан жами 3,4 минг тоннадан ортиқ  2 миллион АҚШ долларидан зиёдроқ қийматдаги пиёз  маҳсулоти “Термиз” ва “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари  орқали қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, картошка махсулотини экспорти ҳам бошлаб юборилди.

Картошка маҳсулотининг экспортида божхона расмийлаштируви  тадбиркорларга қулай бўлган вақтда, 24 соат мобайнида ташкил этилган бўлиб, ушбу жараён қисқа муддатларда, сифатли давлат хизматини кўрсатиш асносида амалга оширилмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг