Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юклар нега манзилига етмасдан туширилгани маълум бўлди
1872
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан юртимиз ички ҳудудларига ноқонуний йўллар билан чет давлатлардан олиб келинган товар-моддий бойликлар айланмасига чек қўйилмоқда.
Юклар нега манзилига етмасдан  туширилгани маълум бўлди

Хусусан, бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тадбир амалга оширилди. Нукус шаҳрига йўналган йўловчи поезди кузатувга олинди. Натижада, поезд  Нукус шаҳрига етиб келмасдан, “Қораўзак” темир йўл бекатида тўхтаган вақтда, бир гуруҳ фуқаролар ҳар хил юкларга тўла бўлган бир неча сумкаларини поезддан тушириб қолишаётганликлари ходимлар эътиборини тортди ва шу заҳоти фуқаролар тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилди.

Шундан сўнг, тўхтатиб қолинган фуқаролар олган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, сумкаларда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 74,5 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжаликда фойдаланиладиган товарларни қонунга хилоф равишда юртимизга олиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг