Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний товарлар божхонадан ўтолмади
1721
Божхона ходимлари томонидан товарларни ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарликка чек қўйилди.
Ноқонуний товарлар божхонадан ўтолмади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Сариосиё” чегара божхона пости орқали юртимизга қўшни давлатдан кириб келган айрим фуқароларнинг “устамонлиги”ни аниқлашди. Натижада, мамлакатимизга кириб келаётган ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган ва божхона тўловлари тўланмаган 15 миллион сўмлик турли номдаги музлатгич ва телевизорлар тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг