Экспорт
2019 йил апрель ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 53 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 17 дақиқа 47 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 25 дақиқа 24 сония билан Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши тола” ТИФ божхона пости ҳамда 26 дақиқа 5 сония билан ушбу бошқарманинг “Талимаржон” ТИФ божхона пости эгаллади.
Импорт
2019 йил апрель ойи якунларига кўра, товарларни "импорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 52 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 50 дақиқа 24 сония сарфланган.
Ундан кейинги ўринларни 1 соат 15 дақиқа 3 сония билан Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий индустриал” ТИФ божхона пости ҳамда 1 соат 21 дақиқа 45 сония билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости эгаллади.
Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
10.05.2019