Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира – муқаддас, қадр – азиз!
1960
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ҳар йили юксак савияда нишонланиб келинмоқда.
Хотира – муқаддас, қадр – азиз!

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ушбу байрам муносабати билан “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиори остида божхона органларида хизмат қилган собиқ божхоначилар хотираси ёд этилди.

Хотира ва қадр деб аталмиш муқаддас тушунчалар ҳақида гап кетганда, албатта, оқибат, яхшилик, саховатпешалик сингари бебаҳо фазилатлар тилга олинади. Зеро, хотира ва қадрлаш — инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир.

Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг руҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган. Шу маънода, божхона органларида кўп йиллар хизмат қилиб, ўзининг фидойи хизматлари билан хамкасбларимиз ёдидан чиқмайдиган божхона ходимлари хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳолидан хабар олинди.

Хотира – миллат тарихини, унинг қадриятларини, маданияти ва маънавиятини бир сўз билан айтганда, миллат ўзлигини мужассам этадиган буюк қадрият.

9.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг