Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода уруш фахрийлари шарафланди
1686
Бухоро вилоятида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган ота-боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.
Бухорода уруш фахрийлари шарафланди

Навбатдаги ана шундай тадбирлар Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб ўтди.  Уларда вилоят божхона бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ва прокуратура органларининг мутасадди ходимлари иштикор этишиб, тинчлигимиз йўлида  хизмат қилган собиқ жангчиларнинг ҳолидан хабар олишди.

Тарғибот тадбирлари давомида вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигида ҳар бир уруш қатнашчисининг хонадонига ташриф уюштирилиб, фахрийларга Президентимизнинг йўллаган самимий табриги ўқиб эшиттирилди.

Ташрифларнинг барчасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари  осойишта кунлар шукронасини тилаб, дуога қўл очишди.

Шу куннинг ўзида бу каби тадбирлар Бухоро шаҳри бўйлаб ўнлаб  хонадонларда ташкил этилиб, уларнинг барчасида ҳарбий оркестр чиқишлари, фаол ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастурлари намойиш қилинди.

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг