Айниқса, 9-май “Хотира ва қадрлаш” байрамида арафасида бу каби хайрли ишлар ўзгача бир шукуҳда бўлиб ўтади.
Ватани учун мардларча курашган асл қаҳрамонлар ҳолидан хабар олинади, ўтганлар хотираси ёд этилади.
Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида мардларча ҳалок бўлган бир қатор божхона хизмати фидойилари хонадонларига ташриф буюрилди. Уларнинг яқинлари, оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, мард ўғлонларнинг кўрсатган жасоратлари, эзгу ишлари, ҳайрли амаллари ёд этилди.
Албатта, элим деб, юртим деб яшаган, унинг ҳимояси учун кўксини қалқон қилган мард, жасур ўғлонлар ёди ҳамиша қалбларимизда мангу сақланиб қолади.
8.05.2019