Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди
2278
Самарқанд шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.
Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди

Майдонда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.

Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Э.Салихов бошчилигида вилоят божхоначилари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.

Маълумотларга кўра, иккинчи жаҳон урушида 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.

Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 минг 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари битилган.

Бугунги кунда вилоятда  70 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда.

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг