Жумладан, жорий йилнинг 24 апрел – 6 май кунлари Мини футбол бўйича мусобақада жами бўлиб 16 жамоа – Ички ишлар идоралари таркибий тузилмалари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Божхона бошқармаларининг офицер ходимларидан иборат терма жамоалари 4 гуруҳга бўлиниб ўзаро куч синашишди.
Мусобақада божхона бошқармасининг 16 нафардан иборат икки терма жамоаси бошқарма шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Мусобақа давомида божхона хизмати вакилларидан таркиб топган икки гуруҳдаги ҳар икки жамоа тенгсиз ўйин кўрсатиб, 1- ва 2-ўринларни эгаллашди.
Таъкидлаш жоизки, ўтказилган мазкур мусобақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида дўстлик, яқиндан ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
7.05.2019