Эндиликда фуқароларга янада яқин бўлиш, уларнинг дарди ва муаммоларини жойларнинг ўзида эшитиш ва унга ечим топиш мақсадида, ҳафтанинг жума кунлари вилоят халқ қабулхонасида божхона хизмати қабули амалга ошириб келинмоқда.
Бу ерга мурожаат қилаётган фуқароларнинг аксарият қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли ва 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3873-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”463-сон қарори талаблари бузилганлиги, эндиликда масалага ечим топиш мақсадида ташриф буюрмоқдалар.
Хусусан, жорий йилнинг 13 апрель куни фуқаро Х.Мўйдинов, Ш.Олимов, ва Ш.Холматовлар Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан тўлиқ батафсил тушунтиришлар берилди.
Қолаверса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатларини ўз вақтида ва адолатли кўриб чиқиш, фуқаролар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, мурожаатга келган фуқароларни қабул қилиш жараёнида юксак маданиятли муомалада бўлиш, уларнинг сўровларига ҳурмат билан муносабат билдириш лозимлиги ҳар бир ходимга мунтазам етказиб борилмоқда.
7.05.2019