Тадбирда сўз олган Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Райҳонов учрашувда асосий эътибор қаратишимиз лозим бўлган масала яъни Ёшлар ўртасида ажралишларни, норасида гўдакларни тирик етим бўлиб қолишини олдини олиш ҳамда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш мухим омил эканлигини билдириб ўтди.
Эркин Райхонов маърузаси давомида, Оила – жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, бинобарин, оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлишлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида “Оила” маркази Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Л.Джалалова ва мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Хушвақова сўзга чиқиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, оилавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, аёллар бандлигини таъминлашда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтиб, ўзининг бой тажрибаси ҳамда бугунги кунда белгиланган устувор вазифаларни учрашув қатнашчиларга тушунтириб ўтди.
Тадбир якунида садоқат билан хизмат қилиб, тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир неча божхона хизмати ходимлари ўз ота оналари кўз ўнгида навбатдаги махсус унвон билан тақдирландилар, шунингдек уларнинг ота оналарига бошқарма раҳбариятининг ташаккури изҳор этилди.
Тадбир иштирокчиларига мустаҳкам соғлик, куч-қувват, оилавий тинчлик, хотиржамлик ва ишларига улкан зафарлар тилаб, бу каби учрашувларни доимий равишда ўтказиб бориш юзасидан келишиб олинди.
7.05.2019