Жумладан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ДБҚнинг Божхона институти курсантлари мураббийлар бошчилигида божхона тизимида узоқ йиллар самарали хизмат фаолиятини олиб борган ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари бўлганлар ҳолидан хабар олишди.
Курсантлар божхоначиларнинг қаттиқўл лекин севимли устози бўлган, узоқ йиллар божхона соҳасида самарали ва намунали хизмат олиб борган Аброр Аминовнинг хонадонига ташриф буюришди. Узоқ давом этган суҳбатда устоз томонидан ёш курсантларга хизмат фаолиятига оид қимматли насиҳатлар берилди.
Шундан сўнг курсантлар 93 ёшли Собир ота Комилов хонадонига ташриф буюришди. Кўксиига шараф лентаси тақилар экан, унинг кўзлари қувонч ёшларига тўлди. Собир бобо билан шонли тарихимизга оид воқеалар юзасидан қизғин суҳбат олиб борилди.
Тадбир якунида курсантлар гуруҳ раҳбари иштирокида иккинчи жахон уруши йилларида ота-онасиз қолган болаларни ўз бағрига олган Шоахма д ва Бахри Шомахмудовлар оиласи ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар ва фуқароларга шараф лентасини тақиб байрам билан табриклашди.
Уюштирилган мазкур ташрифлардан мақсад ёшларни баркамол этиб тарбиялашда кексалар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларининг ҳаётий тажрибасини уқиб олиш, шунингдек, уларнинг ўгитларига амал қилиш ҳаётимизни янада фаровон бўлишида муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз.
7.05.2019