Қутлуғ сана муносабати билан Божхона институти ходимлари ва курсантлари ҳам эзгу ишга бел боғлашди. Аниқроғи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари М.Исломов ва А.Абдушукуровалар хонадонларига ташриф буюриб, байрам билан самимий қутлашди. Институт раҳбарияти номидан уларга қимматбаҳо совғалар улашилди.
Фахрийлар сухбат чоғида иккинчи жаҳон уруши тафсилотлари, совуқ урушда хазон бўлган қанчадан қанча юртдошларимизнинг аянчли қисмати ёдга олиниб, бугунги тинч ва дориломон кунларимизнинг қадрига етиш лозимлиги, бу каби имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлиги ёшларга ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Ҳақиқатдан ҳам, бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашда кексалар, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳаётий тажрибаси жуда муҳим. Зеро, ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ўгитларига амал қилиш ҳаётимизни янада фаровон этиши шубҳасиз.
7.05.2019